Тошкент вилоятида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Зангиотада 1,7 миллиард сўмлик газ талон-торож қилинган.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи фуқаро, B.K. ўз ҳовлисида қурилган иссиқхонани газ тармоғига ноқонуний улаб, жами 1,7 миллиард сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳолат, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ назорат тадбирлари давомида фош этилди. Фуқаро B.K.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди асосида жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент вилоятида шу каби ноқонуний газдан фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани маълум. Масалан, бир қатор иссиқхоналар орқали, жами 618,4 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилинди. Самарқандда эса 1 миллиард сўмлик газ ўғирлик қилинган икки иссиқхона аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 590 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатган иссиқхона ҳам фош этилди.







