Lifestyle

Ернинг сув заҳиралари камайиб бормоқда

Сўнги 20 йил ичида Ерда 2000 гигатондан ортиқ сув камайган.

Ернинг сув заҳиралари камайиб бормоқда

 

Мелбурн университети гидрологлари Донгреол Рю ва Ки-Вон Сео олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, глобал исиш тупроқ, кўллар, дарёлар ва қор тўпламидаги сув миқдорини сезиларли даражада камайтирмоқда. Ушбу ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги ва глобал денгиз сатҳи учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Сўнгги 20 йил ичида Ер 2000 гигатондан ортиқ намликни йўқотди – бу тўрт йил ичида Гренландия музликларининг эришидан икки баравар кўп. Шунингдек, тадқиқотчилар тупроқ намликни сақлаб қолиш қобилиятини йўқотаётганини аниқлашди. Бу эса қурғоқчиликнинг ортиши ва қишлоқ хўжалиги учун шароитларнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

 

Бундан ташқари, сув массаларининг қайта тақсимланиши Ернинг айланишига таъсир кўрсатмоқда. Олимларнинг фикрича, массанинг силжиши сайёранинг ўз ўқи бўйлаб «силкинишига» олиб келмоқда.

 

Мутахассислар огоҳлантиришича, агар иссиқхона газлари чиқиндилари камайтирилмаса ва сув ресурсларидан фойдаланиш ўзгармаса, вазият янада оғирлашади. Олимлар бу кашфиётни “уйғониш қўнғироғи” деб аташмоқда ва глобал ҳамжамиятни сувдан эҳтиёткорона фойдаланишга чақиришмоқда.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ернинг сув заҳиралари камайиб бормоқда | Zamon.uz