Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан табриклади
“Юртимизга қут-барака ёғилсин”, дейилади табрик матнида.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади.
“Ҳурматли ватандошлар!
Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами барчамизга муборак бўлсин!
Ушбу муқаддас айём шарофати билан жамиятимизда ўзаро ҳурмат-эҳтиром, жаҳонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурсин.
Юртимизга қут-барака ёғилсин. Барча эзгу орзу-умидларингиз амалга ошсин, азизлар!”, дейилади табрик матнида.
⠀







