Германия ташқи ишлар вазири Киевга борди
Украинага 130 млн евро ёрдам ажратилади.

Анналена Бербокнинг маълум қилишича, Германия Украинага қўшимча равишда 130 миллион евро гуманитар ёрдам ажратади.
“АҚШ ва Россия ўртасидаги мавҳум вазият сабабли европаликлар Украинани ҳеч қандай иккиланишларсиз қўллаб-қувватлашларини кўрсатишлари керак”, — дея таъкидлади Германия ТИВ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бу масала НАТОга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида муҳокама қилинади.
Бу Бербокнинг Германия ташқи ишлар вазири сифатида Украинага тўққизинчи ташрифидир.







