Ўзбекистон

Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

У ҳар йили дунё бўйлаб 60 кишига берилади.

Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

Кеча Франция Маданият вазирлигида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умеровага "Санъат ва адабиёт" (Ордре дес Артс эт дес Леттрес)  ордени кавалери нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

 

 Франция маданият вазири Рашида Дати тақдирлаш маросимидаги нутқида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда маданият соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил давлат сиёсатини эътироф этиш боробарида, бу Франция билан стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

 

 "Ушбу юксак мукофот Ўзбекистоннинг халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва санъат соҳасида глобал мулоқотни ривожлантиришга қўшган саъй-ҳаракатлари ва ҳиссасининг эътирофидир. Ҳукумат, Президент маъмурияти ва Франция Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик корпус вакиллари, маданият арбоблари ва халқаро ҳамкорлар иштирокида Ўзбекистон вакилининг ушбу орден билан тақдирлангани Янги Ўзбекистон маданий дипломатияси самарадорлигининг ёрқин далилидир", - деди вазир Рашида Дати.

 

  Эслатиб ўтамиз, Гаяне Умерова Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий кенгаши аъзоси ҳисобланади.

 

  Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик бир қатор муҳим ташаббуслар – Луврда ўзбек меросига оид кенг кўламли кўргазмадан тортиб, халқаро маданий анжуманларда фаол иштирок этишгача бўлган ишлар туфайли янги босқичга кўтарилди.

 

 Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари ташаббусларини амалга оширишда устувор лойиҳаларни амалга ошираётган Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси муҳим ўрин тутмоқда.

 

 "Санъат ва адабиёт" ордени кавалери нишони Францияда, шунингдек, бутун дунёда санъат ва адабиётнинг гуллаб-яшнашига қўшган хизматларини тақдирлаш учун ҳар йили дунё бўйлаб 60га яқин кишига берилади.

 

 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси Гаяне Умеровани ушбу юксак эътироф билан чин дилдан муборакбод этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди | Zamon.uz