Таиландда сайёҳлар бўлган катер портлаб кетди
Бортда жами 31 йўловчи бўлган.

Қайд этилишича, кемада россиялик ва қозоғистонлик сайёҳлар бўлган. Ҳодиса натижасида россиялик эркак куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Қолган сайёҳлар портлаш вақтида денгизда бўлган, улар жабрланмаган ва ўз меҳмонхоналарига қайтган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.







