Ўзбекистон

Хоразмда 21 ёшли йигит бензин цистернаси ичида вафот этди

У цистернани тозалаш учун борган бўлган.

Хоразмда 21 ёшли йигит бензин цистернаси ичида вафот этди

Жорий йилнинг 27 март куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида 2004 йилда туғилган йигит катта бензин цистернасининг ичига тушиб, чиқолмасдан вафот этди.

 

Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилоятининг Шовот тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори ИИБга мурожаат қилиб, тумандаги “Шоҳобод 2022” МЧЖ бензин қуйиш шохобчасининг цистернаси ичида 19-20 ёшлар атрофида бўлган шахс вафот этганлигини айтган.

 

Маълум бўлишича, 1999-йилда туғилган, ушбу бензин қуйиш шохобчасида ишчи-оператор бўлиб ишловчи фуқаро И.К. 27 март куни соат 13:30 ларда таниши З.Р.нинг уйига бориб, бензин қуйиш шохобчасидаги 10 тонналик цистернанинг ичини тозалаш кераклигини, эвазига иш якунлангандан сўнг хизмат ҳақини беришини айтган. 

 

Сўнг З.Р. вақти йўқлигини ва фарзанди М.О. билан биргаликда цистернани ичини тозалашини айтган. Фуқаро И.К. 2004 йилда туғилган М.О. билан биргаликда соат 15:30 ларда бензин қуйиш шохобчанинг цистернасини тозалашни бошлаган.

 

Иш давомида М.О. цистернанинг ичига нарвон қўйиб, қўлида белкурак билан тушиб тозалаётган вақтда цистерна ичидаги ёқилғи қолдиқлари ҳидидан заҳарланиб, ҳушидан кетган.

 

Бу ҳолатни И.К. кўриб, унга ёрдам бериш учун цистерна ичига тушиб, М.О.ни кўтариб чиқаётган вақтида ўзи ҳам ҳушини йўқотишни бошлаган. Шу вақтда И.К.нинг укаси О.О. кийимидан ушлаб тортиб олган, М.О. эса цистерна ичида ҳушсиз қолиб кетиб, вафот этган.

 

Маълумот учун, З.Р. ва фарзанди М.О. 2024 йил давомида ушбу бензин қуйиш шохобчасининг цистерналарини 4 марта тозалаб берган ва эвазига ҳар бири учун 100-150 минг сўм олган.

custom img

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда.

custom img

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

custom img

Мандат натижалари эълон қилинди: 209 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Бу йил олий таълимга қабулда давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, контракт бўйича 93,7 баллни ташкил этди.

custom img

Tошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"