Ўзбекистон

Энди Ўзбекистон дипломлари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ва Германия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашувлар ўтказилди.

Энди Ўзбекистон дипломлари Германияда тан олиниши мумкин

 

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Ғуломов Германиянинг таълим ва миграция соҳасидаги мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

 

Учрашувда делегация таркибида Германиянинг ҳудудий савдо-саноат палаталари директорларидан, шунингдек, ГП Гüнтер Папенбург АГ компанияси томонидан ташкил этилган инвестиция компаниялари раҳбарларидан иборат вакиллар иштирок этди. Улар, икки томонлама алоқаларни кучайтириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар билдирган.

 

Асосий муҳокама қилинадиган масалалар орасида:

Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларни ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарида ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳалар амалга оширилиши;

 

Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш;

 

Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия Таълим вазирлигининг АНАБИН маълумотлар базасига киритилиши муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, Германияда ўзбек мутахассисларига ва ёшларига имкониятлар яратиш, икки мамлакат ўртасидаги меҳнат миграцияси ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.