Ўзбекистон

Ўзбекистонда ёқилги-энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади

Туманларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Ўзбекистонда ёқилги-энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ёқилги-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдалаш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида, Ўзбекистонда ёқилги-энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади.

 

Қарор бўйича, туманларда электрон платформаларни янгилаш ва ишчи гуруҳлар тузиш режалаштирилган. Ҳар бир туман (шаҳар)да энергия балансини ишлаб чиқиш ва самарали бажарилиши, шунингдек, энергия тежаш дастурларини амалга оширишга оид туман (шаҳар)лараро идора гуруҳлари ташкил этилади. Бу гуруҳларнинг бошлиқлари туман (шаҳар) прокурорлари бўлади.

 

Қарорнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ёқилги-энергия ресурсларидан фойдаланувчи давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича умумий ва ҳудудий штабларга қўшимча вазифалар юкланади;

 

Туман (шаҳар)лардаги идора-гуруҳларнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари тасдиқланади;

 

Ҳар бир туман (шаҳар)да энергия ресурсларини тежаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича режалар асосида назорат амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, Бош прокуратура ва Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа давлат ташкилотлари, жумладан, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзенергоинспекция, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда назорат ва мониторинг имконини берувчи электрон платформаларни такомиллаштиради. Вазирликлар ва бошқа ташкилот раҳбарлари эса энергия тежаш кўрсаткичларини платформаларда мунтазам акс эттириб бориш ва бу маълумотларнинг ҳақиқийлигига жавобгар бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ёқилги-энергия ресурслари устидан назорат кучайтирилади | Zamon.uz