Қўқонда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Яна бир киши шифохонада даволанмоқда.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Қўқон шаҳрида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси — уч нафар вояга етмаган болалар ва уларнинг онаси ис газидан заҳарланиб вафот этган. Эркак эса ҳозирда шифохонада.
Аниқланишича, дудбўронга ёмғир сувлари тўлиб қолиши оқибатида шу ҳолат содир бўлган.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







