Ўзбекистон

Самарқандда автобус ва юк машинаси тўқнашди

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда автобус ва юк машинаси тўқнашди

2025 йил 2 апрель куни соат 07:00 ларда Пахтачи тумани Сулувқўрғон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 134-km.da йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётган ЮТОНГ БУС ЗК612ҲН автобуси йўлнинг белгиланган қисмидан орқага қайрилаётган юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

 

Бахтсиз ҳодиса натижасида жароҳатланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилди. Ҳозирда Пахтачи тумани ИИБ ТБ томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тегишли идоралар барча ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни тавсия қилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"