Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари билан учрашди

Учрашувда стратегик шерикликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари билан учрашди

"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди.

 

Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро молиявий институт билан кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳалар портфели барқарор кенгайиб бормоқда. Банкнинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган жами инвестициялари 5 миллиард евродан ошди, жумладан, ўтган йил якунларига кўра қарийб 1 миллиард еврони ташкил этди. Молиявий кўмакнинг асосий ҳажми хусусий секторга тўғри келмоқда.

 

Мамлакатимиз бўйича ўрта муддатли Шериклик стратегияси самарали амалга оширилмоқда. ЕТТБ экспертлари кўмагида банк соҳасини трансформация қилиш ва бизнес учун имкониятларни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

 

Учрашувда лойиҳаларнинг ижроси сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш бўйича биргаликдаги ишлар ўз натижасини бераётгани қайд этилди. Жараёнларни мақбуллаштириш ва лойиҳаларни тайёрлашни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан таълим, сув таъминоти, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш каби муҳим йўналишларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди.

 

«Яшил» иқтисодиёт, углерод чиқиндиларини камайтириш, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, ипотека бозори, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги дастур ва лойиҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

 

Жорий йил июнь ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакиллари мукофотланди

Президент фармони билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

custom img

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари, юридик таълим, илмий-тадқиқотлар ва ёш ҳуқуқшунослар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

custom img

ОТМга кира олмаган абитуриентлар учун 6-йўналиш танлаш бошланди

Абитуриентлар 28 августгача 31 мингдан ортиқ вакант ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"