Тошкентда юк транспорти ҳаракатлари вақтинча чекланади
4–9 апрель кунлари юк ташувчи транспорт воситалари фақат ҳалқа йўли орқали ҳаракатланади.

2025 йил 4 апрелдан 9 апрелга қадар Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари бўлиб ўтади. Шу муносабат билан пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўлиқ чекланади.
Шу сабабли барча турдаги юк ташувчи транспорт воситалари – оғир ва енгил юк машиналари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўли орқали ҳаракатланишлари мумкин. Ҳайдовчилардан ушбу вақтинчалик чекловларга риоя қилиш сўралади.







