Ўзбекистон

“Биз Ерни фарзандларимиздан қарзга олганмиз”

Президент Самарқанд халқаро иқлим форумида нутқ сўзлади.

“Биз Ерни фарзандларимиздан қарзга олганмиз”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд халқаро иқлим форумининг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

 

Форум ишида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан, Аҳоли пунктлари бўйича дастур ижрочи директори Анаукладия Россбах, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав ва бошқалар иштирок этди.

 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш форум иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

 

Иштирокчилар орасида 2 мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар, жумладан, миллий ва глобал экологик ташкилотлар, халқаро тузилмалар раҳбарлари, экспертлар, олимлар ва журналистлар, бизнес вакиллари бор.

 

Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё олдида турган долзарб иқлим муаммолари муҳокама қилинди, экологик барқарорлик, "яшил" иқтисодий тараққиёт ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда минтақавий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида форумнинг халқаро миқёси ва иштирокчиларнинг нуфузи жаҳон ҳамжамияти барқарор тараққиётнинг энг долзарб масалаларига самарали ечим излашда биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб боришга содиқлиги намунаси эканини таъкидлади.

 

Ўтган йили дунёда илк бор ўртача ҳарорат Цельсий шакаласи бўйича бир ярим даражадан юқорироқ кўтарилгани қайд этилди. Сўнгги ўн йиллик метеокузатувлар тарихида энг иссиқ бўлди.

 

- Бунинг оқибатида бугун биз барчамиз иқлим инқирозларининг салбий таъсирлари – ўрмон ёнғинлари ва чўлланиш миқёси ортиб бораётгани, музликлар қисқараётгани, сув ресурслари тақчиллиги кучаяётгани, ҳаво сифати ёмонлашаётганини ҳис қилиб турибмиз, - деди Ўзбекистон Президенти.

 

Минтақа мамлакатлари томонидан Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш стратегияси ишлаб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.

 

Орол денгизи қуришининг оқибатларини юмшатиш, сувдан оқилона фойдаланиш, "тоза" энергия манбаларини кенгайтириш дастурлари доирасида европалик шериклар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётгани таъкидланди. Бундай шериклик Марказий Осиёнинг барқарор "яшил" тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

 

Шу маънода, иқлим ўзгаришини ҳимоя қилиш ва унга қарши курашиш масалаларини илгари суришда глобал етакчи бўлган Евроиттифоқ билан амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан узвий боғлиқ экани алоҳида таъкидланди.

 

Унумдор ерлар кескин камайиб бормоқда, бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкин.

 

- Шу муносабат билан, ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, “Уфқ – Европа” дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳим масала, деб ҳисоблайман, - деди мамлакатимиз етакчиси.

 

Президентимиз Ўзбекистонда деградацияга учраган ер майдонларини қисқартириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. "Яшил макон" дастури доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Оролбўйининг 2 миллион гектардан ортиқ чўл ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экилган.

 

Ҳар йили Наврўз байрами арафасида "Марказий Осиёнинг яшил белбоғи" дарахт экиш минтақавий акциясини ўтказиш таклиф қилинди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ривожлантиришнинг ресурсларни тежайдиган ва экологик тоза моделига ўтиш масаласига ҳам эътибор қаратди.

 

Бу соҳадаги асосий йўналишлардан бири - "яшил" энергетика.

 

Келгуси беш йилда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган бўлиб, бу иссиқхона газлари чиқиндилари ҳажмини қарийб 16 миллион тоннага камайтириш имконини беради.

 

- Биз Ўзбекистоннинг Париж битими доирасида буғ газлари чиқаришни 35 фоизга камайтириш бўйича олган мажбуриятини муддатидан олдин бажариш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга солишимизни таъкидлаб ўтмоқчиман, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг давоми сифатида молиялаштириш, технологиялар ва ваколатларни сафарбар қилиш учун Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқининг "Сув - Энергия - Иқлим ўзгариши" деб номланган ташаббусининг Котибиятини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

 

Бугунги форумда тақдим этиладиган Минтақанинг "яшил" тараққиёт концепцияси алоҳида қайд этилди.

 

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон Президенти 2040 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари Амударё ва Сирдарё оқимининг камайиши таъсирида юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келишини маълум қилди.

 

Сув ресурсларини тежаш мақсадида ирригация тармоқларини бетонлаш ишлари олиб борилаётгани, сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш бўйича саноат базаси яратилаётгани, улар суғориладиган ерларимизнинг деярли ярмида, яъни қарийб 2 миллион гектарда жорий этилгани таъкидланди. Бундай чора-тадбирлар натижасида ўтган йили қарийб 8 миллиард куб метр сув иқтисод қилинди.

 

- Марказий Осиёда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу соҳада минтақавий дастурни ишга туширишга чақирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Бу масалаларнинг барчасини экспертлар даражасида муҳокама қилиш учун Оролбўйи минтақасида сувни тежайдиган технологиялар бўйича халқаро форум ўтказиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, музликлар ҳолатини узлуксиз сунъий йўлдош орқали кузатиш ва минтақанинг тоғ экотизимлари учун хавфларни эрта аниқлаш бўйича "Коперник" дастури доирасида Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Тошкентдаги "Яшил университет" негизида ташкил этилган Иқлим резиденцияси Марказий Осиёдаги иқлим жараёнларини ўрганиш ва мониторинг қилиш бўйича умумий илмий-эксперт платформа вазифасини бажариши мумкин.

 

Шу билан бирга, 5 апрель куни Нукусда минтақамизнинг экологик муаммоларига санъат лойиҳалари орқали эътибор тортишга қаратилган Орол маданият саммити ўз ишини бошлайди.

 

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари "келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш " умумий мақсад эканини яна бир бор эслатди.

 

- Бунинг учун мулоқотларни мустаҳкамлаш, умумий эзгу мақсадлар йўлида бирлашган барча давлатларнинг саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш зарур, - деди Ўзбекистон Президенти.

 

custom img

Андижонда аёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Қайд этилишича, жалақудуқлик аёл тиббиёт коллежини қизил дипломга тамомлаб, оила аъзоларига тиббий муолажалар кўрсатиб келган. Шамоллаган турмуш ўртоғига антибиотик қўллаганидан кейин унинг тили орқага кетиб қолган.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Биз Ерни фарзандларимиздан қарзга олганмиз”