Янгийўл шаҳрида автомобилдан ёнғин чиқди
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Бугун, 4 апрель куни соат тахминан 00:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрининг Янги Ҳаёт кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув сабаб ёнғин юзага келди.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган, бироқ автомобиль қисман ёниб кетган. Ёнғин тезда ўчирилган ва атрофдагилар учун хавф туғилмаган.
Ҳозирда Янгийўл шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







