Ўзбекистон

Ислом цивилизация маркази ва “Манара” маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши кўзда тутилган.

Ислом цивилизация маркази ва “Манара” маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

4 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Абу-Дабидаги “Манара” Ҳамжиҳатликда яшаш ва минтақавий мулоқот маркази билан ҳамкорликда “Мулоқот, ҳамжиҳатлик ва истиқбол” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Тадбирни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов очди.

 

Давра суҳбатида “Манара” маркази раҳбари доктор Али Рошид ал-Нуаймий ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

 

"Икки давлат ўртасидаги истиқболли режалар амалга оширилмоқда. Бу мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик алоқалари равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшади. Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ислом олами учун жуда катта воқелик бўлди. Бу муҳим ташаббус Ўзбекистонни янада дунёга танитади, кўплаб олимлар, меҳмонлар ва илм аҳлини бир ерга тўплайди. Марказнинг очилиши мамлакат тараққиёти ва янада барқарор ривожланиши учун тамал тош вазифасини ўтайди, деб ўйлайман."

 

"Ҳурматли Президентимиз бугунги кунда марказимизнинг иккинчи қаватига хорижий ҳамкорлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар офисларини жойлаштириш бўйича алоҳида топшириқ бердилар. Марказ биносида хорижий ташкилотлар вакиллари маҳаллий олимлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга оширишлари мумкин.

 

Бугунги тадбир доирасида биз Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида жойлашган “Манара” маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзолаяпмиз. Меморандумга асосан, яқин келажакда “Манара” маркази филиали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида ўз фаолиятини бошлайди", деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Музейга ташриф буюрадиган меҳмонларга юқори савияда хизмат кўрсатиш мақсадида марказнинг бир гуруҳ илмий ходимлари БААда малака ошириш учун юборилади. Бу жараён “Манара” маркази раҳбарияти таклифи асосида амалга оширилади.

 

Тадбир якунида Ислом цивилизацияси маркази Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби шаҳрида жойлашган “Манара” маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистондаги марказ биносида “Манара” марказининг филиали фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, томонлар ўртасида эсдалик совғалари алмашинди.

 

Ушбу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги маданий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро мавқеини янада оширишга ҳисса қўшади.

 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ислом цивилизация маркази ва “Манара” маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди | Zamon.uz