Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Иқлим форумида иштирок этди

Президент ёрдамчиси Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталди.

Саида Мирзиёева Иқлим форумида иштирок этди

Кеча, 4 апрель куни Самарқандда Марказий Осиё Иқлим форуми ўз ишини бошлади. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

“Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини тақдим этиш мен учун катта шарафдир.

 

Марказий Осиё — табиий омилларга энг таъсирчан минтақалардан бири ҳисобланади: 70 йил давомида бу ҳудудда ҳарорат 1,5–2°С га кўтарилган. Орол фожиаси эса глобал экологик инқирознинг рамзига айланган.

 

Ҳозирда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш” концепцияси ишлаб чиқилмоқда. У яшил технологиялардан тортиб барқарор урбанизациягача бўлган барча соҳаларни тўла қамраб олади. Ушбу концепция СОП30 форумида қабул қилинишига умид қиламиз.

 

Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш шахсан мен учун устувор вазифадир. Бу борада учта йўналишда — экология, инфратузилма ва маданий тикланиш бўйича иш олиб боряпмиз. Эртага Нукусда очилиши бўлиб ўтадиган Орол маданият саммити ҳам фан, санъат ва жамият ўртасида ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Биз мулоқот ва ҳамкорликка очиқмиз. Фақатгина биргаликда биз Ер юзини асраб қолишимиз ва фарзандларимиз, набираларимиз ҳамда биздан кейинги барча авлодлар учун яхшироқ келажакни барпо этишимиз мумкин”, деб ёзди Мирзиёева.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Саида Мирзиёева Иқлим форумида иштирок этди | Zamon.uz