Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги парвозлар очилиши режалаштирилмоқда

Андижон, Наманган ва Фарғонадан Хитойга янги йўналишлар очилиши мумкин.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги парвозлар очилиши режалаштирилмоқда

 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновларни кенгайтириш бўйича янги режалари мавжуд. Апрель бошларида Uzbekistan Airports ва China Southern Airlines авиакомпанияси ўртасида музокаралар ўтказилди. Учрашувда, ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд парвозлар сонини ошириш ва Ўзбекистон аэропортларига янги йўналишлар очиш имкониятлари муҳокама қилинди.

 

China Southern Airlines компанияси ҳозирда Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда. Энди компания, мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача оширишни кўриб чиқмоқда.

 

Шунингдек, Uzbekistan Airports Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишлар очишни таклиф қилган. China Southern Airlines компанияси эса, Хитойдан халқаро парвозлар таклиф этадиган йирик авиакомпаниядир.

 

Бундан ташқари, 2 апрелдан Хитойнинг SF Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Ланчжоу ўртасида юк ташишни йўлга қўйди. Дастлаб, парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, аммо келажакда уларнинг сони оширилиши режалаштирилмоқда.

 

Шу кунларда, Oman Air авиакомпаниясига ҳам Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсат берилди. Маскат ва Тошкент ўртасида Boeingг-737 самолётларида мунтазам парвозлар амалга оширилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.