Сиёсат

АҚШ ва Ўзбекистон стратегик шерикликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

АҚШ Ўзбекистон билан инвестиция ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи.

АҚШ ва Ўзбекистон стратегик шерикликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

 

Жорий ҳафтада АҚШнинг пойтахти Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Комилов икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Темми Бруснинг баёнотига кўра, Кристофер Ландау АҚШ ҳукумати номидан Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади. Учрашув икки давлат ўртасидаги ишончли сиёсий мулоқот юқори даражада давом этаётганини кўрсатади.

 

Шунингдек, Ландау Ўзбекистоннинг фуқаролик атом энергетикаси, муҳим фойдали қазилмалар ва иқтисодиётнинг бошқа йўналишларидаги инвестиция салоҳиятини юқори баҳолади. У АҚШ ушбу соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга катта қизиқиш билдираётганини айтди.

 

Бундан ташқари, Ландау АҚШнинг Ўзбекистон билан ноқонуний миграция ва терроризмга қарши курашишдаги ҳамкорлигини алоҳида эътироф этди ва бу йўналишдаги доимий ҳамжиҳатлик учун миннатдорлик билдирди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

АҚШ ва Ўзбекистон стратегик шерикликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди | Zamon.uz