Ўзбекистон

Тошкентда мактаб директори ва ота-она жанжаллашди

Ҳолат юзасидан ММТБ расмий муносабат билдирди.

Тошкентда мактаб директори ва ота-она жанжаллашди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 213-мактабда директор ва ота-оналар жанжали акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

 

Аниқланишича, Миробод тумани Қўйлиқ ота маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи К. Ф. 213-мактабда ўқимаслигига қарамай бир неча марта мактабга кириб, ўртоқларининг дарсда ўтиришига халақит берганлиги учун мактаб директори И. С. уни таълим муассасаси ҳудудидан чиқариб юборган. 7 апрель куни кўп маротаба огоҳлантирилишига қарамай, К. Ф. яна мактаб ҳудудида дарс вақтида собиқ синфдоши билан учрашган. Бунинг гувоҳи бўлган директор К. Ф. билан гаплашиб турган унинг тенгдоши 10-синф ўқувчиси А. га танбеҳ берган.

 

Шу куни К. Ф. нинг отаси турмуш ўртоғи билан мактаб директори кабинетига бостириб кирган. “Баратхўжа” МФЙ маҳалла профилактика инспектори А. Д. нинг бир неча марта огоҳлантиришига қарамай, улар директорга ҳурматсизлик қилиб, сўкиб, туҳмат гаплар билан ҳақорат қила бошлашган. Бундан асабийлашган мактаб директори И. С. ота-онани ўз хонасидан чиқиб кетишларини талаб қилган.

 

Содир бўлган воқеадан сўнг директор фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.