Бахтиёр Саидов АҚШ расмийлари билан муҳим учрашувлар ўтказди
Учрашувларда икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолс билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлаш каби муҳим масалаларни муҳокама қилишди.
Учрашувлар АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.







