Ўзбекистон

Тошкентда алимент тўламай яшириниб юрган эркак қўлга олинди

Алиментдан қочган ота девор ортидан топилди.

Тошкентда алимент тўламай яшириниб юрган эркак қўлга олинди

 

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида уч нафар фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота узоқ муддатли қидирувдан сўнг ўз уйининг ташқи девори ортидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси шаҳар бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, М. Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан N.H. исмли эркакдан Sh.H. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ярим улуш миқдорида алимент ундириш белгиланган. Аммо у 2024 йил апрель ойидан буён алимент тўлашдан бош тортиб, яшириниб юрган.

 

Қидирув тадбирлари натижасида у яширин равишда яшаётган жойи — уйининг деворлари орасида аниқланиб, қўлга олинган. Унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон МЖтКнинг 47-1-моддасига асосан судга юборилган.

 

Суд қарори билан унга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Орадан кўп ўтмай, унинг қариндошлари томонидан 54 миллион 562 минг сўмлик алимент қарзи тўлиқ қоплаб берилган.

custom img

“Аҳоли мурожаатларига бефарқ бўлганлар лавозимидан кетади”— Тошкент вилояти ҳокими

Зойир Мирзаев мансабдорларни танқид қилди.

custom img

“Наркобизнеснинг 'молиявий артериялар'и бўғиб қўйилса, бу иллат йўқолади” — Шавкат Мирзиёев

Президент трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

custom img

Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши форум иш бошлади

Тадбирда 20 дан ортиқ нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этади.

custom img

Golden House устидан ўрганиш бошланди: Истеъмолчиларга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

2025-2026 йилларда Рақобат қўмитасига мазкур қурилиш компанияси устидан 70 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

custom img

Ўзбекистонлик 82 нафар зиёратчи Туркиядаги аэропортда қолиб кетди

Бунга туристик фирмалар ўз мажбуриятларини етарли даражада бажармагани сабаб бўлган.

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"