Ўзбекистон

Тошкентда Zeekr электромобили заряд олаётган вақтда ёниб кетди

Воқеада ҳеч ким жабрланмаган.

Тошкентда Zeekr электромобили заряд олаётган вақтда ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Фурқат кўчасида Zeekr русумли электромобил заряд олаётган пайтда ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, ҳодиса эрталаб соат 07:30 да содир бўлган ва ёнғин соат 08:28 да батамом бартараф этилган.

 

Воқеада ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиннинг сабаби электромобилнинг аккумулятор бўлимида юзага келган муаммо экани айтилмоқда.

 

Мутахассисларнинг айтишича, электромобилларнинг аккумуляторлари жуда кўп қувват сақлайди. Шу сабабли, бундай машиналарда ёнғин чиққанда уларни оддий машиналар каби ўчириш етарли эмас. Аккумулятор ичидаги қувват тугагунча, уни совутиб, назорат остида ёқиш керак бўлади. 

custom img

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган уч бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йилда Россиядан қайтарилган болалар сони 43 нафарга етди.

custom img

Ички ишлар вазирига камера ва радарлар фаолияти бўйича парламент сўрови юборилди

Депутатлар асоссиз жарималар, йўл белгилари ва радарлар жойлашуви бўйича ИИВдан изоҳ сўради.

custom img

Фарғона аэропортида янги терминал ва қўшимча самолёт тураргоҳлари қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини ривожлантириш лойиҳаси билан танишиб, вилоятга ташрифини якунлади.

custom img

Бойсунда дарёга нефтнинг оқиб кетгани табиатга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

23 апрель куни кучли ёғингарчиликлар оқибатида тахминан 1,2 тонна нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик Хонгаронсойга оқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда корхоналардан чиқувчи зарарли моддалар ташланмаси камайтирилди

25 та ёқилғини механик тозаловчи филтрлар янгиланди, 13,5 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “Нефтчи” болалар футбол академиясига ташриф буюрди

Президент ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг машғулотларини кузатди.

custom img

Фарғонада камбағаллик даражаси 5,2 фоизга тушди

Ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7 баробарга, саноат 1,5 баробарга, хизматлар 3 баробарга ошди. Ишсизлик 9,2 фоиздан 4,6 фоизга пастлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонанинг саноат ва инвестиция салоҳияти билан танишди

Президент тадбиркорларни қийнаётган масалаларни тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"