Наманганда ҳужжатсиз 360 дона “iPhone 16 Pro Max” телефони аниқланди
Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 11 апрель куни «Наманган» йўл-патруль хизмати масканида «Қамчиқ» довони ЙПХ отряди ходимлари томонидан Lacetti русумли автомобиль тўхтатилган. Автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи — A.M. исмли фуқаро бўлиб, у “Фарғона водийси – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган.
ЙПХ ходимлари автомобилни кўздан кечирганида, ҳайдовчи транспорт воситасининг салони ва юкхонасига катта миқдордаги мобил телефонларни яширганини аниқланган. Текширув давомида жами 360 дона “iPhone 16 Pro Max” русумли замонавий смартфон топилган. Мазкур телефонларга ҳеч қандай кузатув, юк хати ёки бошқа расмий ҳужжатлар бўлмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.







