Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўғит ва кимёвий воситалар рақамли маркировкаланади

Лойиҳа 2025 йил 1 майдан расман ишга тушади.

Ўзбекистонда ўғит ва кимёвий воситалар рақамли маркировкаланади

2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси бошланади. Бешта маҳаллий ва халқаро компания пилот дастурда иштирок этади. Бу жараён 2026 йил 1 майдан мажбурий тартибда жорий этилади.

 

Маркировкалаш тизими маҳсулотнинг ҳақиқийлигини аниқлаш, контрабанда ва контрафактга қарши курашиш мақсадида амалга оширилади. Қамраб олинадиган маҳсулотлар қаторида азотли, фосфорли, калийли ўғитлар, инсектитсидлар, гербицидлар ва бошқа кимёвий воситалар бор.

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан лойиҳани амалга ошириш тартиби белгилаб берилди. Мазкур ташаббус рақамли назорат механизмларини қишлоқ хўжалигида кенг жорий этиш йўлидаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ўғит ва кимёвий воситалар рақамли маркировкаланади | Zamon.uz