Ўзбекистон

Қашқадарёда тарбиячи болага тасодифан қайнаган сув тўкиб юборди

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув бошланган.

Қашқадарёда тарбиячи болага тасодифан қайнаган сув тўкиб юборди

Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи аёл тасодифан қайнаган сувни болага тўкиб юборган. Оқибатда бола тан жароҳати олган ва зудлик билан тез тиббий ёрдамга етказилган.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, воқеа тушлик вақтида болаларни ичкарига олиб кириш жараёнида юз берган. Тарбиячи Sh.Y. ва тарбияланувчи N.M. тасодифан тўқнашиб кетган, натижада қайноқ сув боланинг пешона ва чап ёноқ қисмига тўкилган.

 

Бола дарҳол ДМТТ ҳамшираси томонидан бирламчи тиббий ёрдам олган ва шундан сўнг отаси чақирилиб, тез ёрдам машинасида Ғузор туман тез тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Тиббий муассасада керакли чоралар кўрилган.

 

Тиббиёт бирлашмаси маълумотига кўра, бола ва унинг отаси кейинроқ шифохонани ўз хоҳишига кўра тарк этган. Боланинг соғлиғи тезроқ тикланиши учун ДМТТ томонидан молиявий ёрдам ҳам кўрсатилган.

 

Ҳозирда бепарволикда айбланаётган ташкилот ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Шунингдек, Ғузор туман прокуратураси ҳам воқеани қонуний тартибда ўрганмоқда. Натижалар ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнотида “Педагог шаънига доғ тушираётган, ўз вазифасига лоқайдлик билан қараётган ҳар қандай хатти-ҳаракат кескин қораланиши” айтиб ўтилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қашқадарёда тарбиячи болага тасодифан қайнаган сув тўкиб юборди | Zamon.uz