Ўзбекистон

Сурхондарёда адвокат судьяга пора таклиф қилди

У иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлган.

Сурхондарёда адвокат судьяга пора таклиф қилди

Сурхондарё вилоятида жиноят иши бўйича шикоятни қаноатлантириб бериш эвазига судьяга пора таклиф қилган адвокат ушланди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгаши хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш.Ҳ.гa (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 доллар миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланган.

 

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такроран пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлга олинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда адвокат судьяга пора таклиф қилди | Zamon.uz