Бу ҳафта Ўзбекистонда совуқ бўлиши кутилмоқда
Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

16 апрелда республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, республика ҳудудининг катта қисмида 16 апрелда 20-25 даража, 17 апрелда 18-23, 18 апрелда 16-21 даража бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 17-18 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
14-18 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 25-28 даража бўлади.







