Ўзбекистон

Бунёднинг "Кибо"си

Бир жуфт "Кибо" ва орзулар...

Бунёднинг "Кибо"си

Ишдан қайтишда ҳар куни маҳалламизга кириш жойидаги ўша жайдари жойда тушиб қоламан.

 

15 дақиқалик йўлни пиёда босиб ўтаман. Эрталаб ҳам худди шу йўлдан ўтаман. Бу йўлнинг иккита танлови бор, мен эса ҳар доим сув ёқалаб Manzura Rustamova нинг кўчасидан юраман.

 

Кечагина босиб ўтган йўлимдаги оёқ изларим саратонда сал ўчган, булутли кунларда қиров билан қопланган, баҳорда эса ёмғир билан ювилиб кетган бўлади.

 

Излар Бунёднинг "Кибо" туфлисидаги изларга ўхшайди. Бироқ айнан ўша эмас.

 

Баҳор нафаси

 

Ҳаво илий бошлаган, қишнинг совуқ шамоллари энди шивирлабгина учади.

 

Юзга, қўлнинг чўзиқ бармоқларига қуёш илк илиқлиги билан теккан. Ҳануз қор парчалари ариқ ёқасидаги сояларда сақланиб қолган, лекин энди улар ҳам эрийди.

 

Ариқ бўйидаги тераклар куртаклаш тадоригида. Уйлар ёнидаги шифти очиқ иссиқхоналарда помидор кўчатлари экилмоқда. Ҳамма томонда баҳор нафаси.

 

Ёмғирдан кейинги тупроқ ҳиди, чўмилгандай сергак ҳаво, қушларнинг жилпиллаб учиши – буларнинг ҳаммаси болалик хотираларимни уйғотади.

 

Ҳавас билан бошланган хотира

 

Ҳар сафар қишлоққа борсам, Гулсум аммамга мақтанаман:

 

— Бунёднинг "Кибо"си ҳақида бир ҳикоя ёзаман, газетада чиқса, ўқиб кўрасиз, — дейман.

 

Аммо ёзаман деган гапим гаплигича қолиб кетаверади.

 

Болалигим Сурхонда ўтган. Қишлоқда 13 йил яшадик. Бунёд билан бир девор қўшни, бир синфда синфдош, энг яқин ошна эдик.

 

Уларнинг ҳовлиси ҳаммага сирли туярди. Дарвоза доим ёпиқ, унинг ортидаги ҳаётни фақат тахмин қилиш мумкин эди.

 

Энам билан бозордан излаб-излаб топган туфлим бир йил ўтар-ўтмас, ит ғажигандек қолиб кетарди. Шу боис, мен учун дунёдаги барча бахтиёрлик Бунёдларнинг ҳовлисида йиғилиб ётгандек туюларди.

 

Бир жуфт "Кибо" ва орзулар

 

Бунёднинг "Кибо"си эса ҳар доим янгидай. Айтишича, бу туфлини бизнинг бозорларда топиб бўлмас эмиш. Уни отаси узоқ шаҳарга хизмат сафарига кетганида, яқин дўсти совға қилиб юборган экан.

 

Мен эса бу туфлига чин дилдан ҳавас қилардим. Лекин эски-ямоқ пойабзал кийганимдан уялиб, Нурнигорга яхши кўришимни айтолмасдим.

 

"Кибо" сабабли кўнглимда бир орзу пайдо бўлди. Оёққа шунақа мустаҳкам, чиройли туфли кийиб, шаҳарга қараб югургим келарди.

 

Кечалари ухларканман, кўрпамни ёстиқ қилиб, хаёлга ботардим:

 

Қачон мен ҳам шундай туфли кийиб юраман?

 

Кўзимни юмсам, ўзимни шаҳарда тасаввур қилардим. Олдида улкан дўконлар, ёруғ кўчалар. Оёқларимда тўппа-тоза "Кибо". Атрофдаги одамлар ҳавас билан қарайди, "Э, бу жуда зўр туфли-ку!" деб ҳайрон бўлишади.

 

Бу орзулар билан ухлаб қолардим, аммо эртага яна эски туфлимда уйғонар ва яна Бунёднинг "Кибо"сига ҳавас билан қарардим.

 

Йўллар, дарслар, ҳаёт

 

Йиллар ўтди. Қора тунлар, оқ кунлар, дилдорлар, дили торлар... Ҳаёт ўз йўлидан ўтаверди.

 

Бир пайтлар "Кибо" кийишни орзу қилган бола энди айрим йўллардан ялангоёқ юриш мумкинлигини тушунгандай бўлди.

 

Баҳорда тупроққа босган оёқларнинг ёруғлиги, ёмғирдан кейинги ернинг илиқлиги ҳам туфлидан муҳимроқ эканини ҳис қилгандай бўлди.

 

Энг муҳими, бу йўлда "Кибо" туфлидан кўра, мардлиги тоғдай, бир сўзли, самимий, жонкуяр оғаларни тарбия қилган ота-оналарга раҳмат айтиш ҳикматини англагандай бўлди.

 

Ҳозир ҳам йўл-йўлакай пойабзал дўконларига кириб қолсам, энг чиройлисига қараб қояман. Қўлимда уни сотиб олишга имконият бор, лекин ҳалигача ҳеч қачон Бунёднинг "Кибо"сидек туфли олганим йўқ.

 

Чунки энди менга "Кибо" эмас, балки болаликдаги орзулар қимматлироқ.

 

Бунёднинг "Кибо"си эса ҳали ҳам хотирамда янгидай туради.

 

Элбек Шоим

custom img

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев ҳайит намозини адо этди

Собиқ Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ташиев нотўғри хатти-ҳаракатлари учун узр сўради.

custom img

Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Ҳудудда 80 МВт қувватли Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"