Ўзбекистон

Наманганда уч кишини ўлдирган эркак умрбодга қамалди

У қариндошларини ўта шафқатсизлик билан ўлдирган.

Наманганда уч кишини ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Жорий йилнинг 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандлари билан айбланган М.А.га оид иш кўриб чиқилди.

 

Аниқланишича, судланувчи М.А. ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда, яъни иккидан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жиноятини қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда содир этган.

 

Жумладан, судланувчи М.А.нинг отаси И.А. ўзининг укаси И.М. билан аввалдан уй-жой ва маиший низолар туфайли мунтазам жанжаллашиб келганлар ва оқибатда ҳар иккала оила аъзоларининг бир-бирларига нафрати ошиб борган.

 

Шу боис И.М. Россияга ишлаш учун кетган бўлишига қарамасдан, унинг оила аъзолари ўзлари яшаб келаётган хонадон орқали электр ва газ тармоғига уланган М.А. яшаб келаётган хонадонни, хонадон эгаларини огоҳлантирмаган ҳолда мунтазам газ ва электр тармоғидан ўзбошимчалик билан узиб қўйиб келганлар.

 

2024 йил 9 август куни соат 20:00 атрофида ўзи яшаб келаётган хонадонига келган М.А. хонадони амакиси И.М.нинг турмуш ўртоғи М.Р. томонидан электр тармоғидан узиб қўйилганидан хабар топиб, бунинг учун ўч олиш мақсадида М.Р. ва вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришни режалаштирган.

 

Режага кўра, шу куни ўзи яшаб келаётган хонадонда рўзғор учун фойдаланиладиган пичоқни олиб, соат 20:30 атрофида қуролланган ҳолда амакиси И.М.нинг хонадонига кириб, дастлаб хонадон ҳовлисида томорқа томонига ҳаракатланиб кетаётган, И.М.нинг 2011 йилда туғилган 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган М.М.ни орқасидан югуриб етиб олиб, уни ожиз аҳволда эканлигини била туриб, қўлидаги пичоқ билан ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бўйин қисмига, сўнгра қорин ва кўкрак қисмларига, ўта шафқатсизлик билан кўп маротаба санчиб, кесилган жами 29 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

 

Шундан сўнг, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яшаш хонаси эшигидан уни ҳаракатларини кузатиб турган, сўнг жон сақлаш учун қочаётган М.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида ортидан ётоқхонасига қадар қувиб етиб олиб, қўлидаги пичоқ ёрдамида М.Р.нинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган бўйин ва кўкрак қисмиларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 42 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

 

М.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, унинг бу ҳаракатларидан қўрқиб, хонадон ошхонасига кириб яшириниб олган М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида, қўлидаги пичоқ ёрдамида ичкаридан қулфланган ошхона эшигини очаётганида пичоқ синганлиги учун эшикни тепиб очган ва шу хонада стол устида турган ошхона пичоғини қўлига олиб, М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги пичоқ ёрдамида, ўта шафқатсизлик билан қорин ва кўкрак қисмларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 39 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

 

Шундан сўнг, М.А. жиноят изларини йўқотиш мақсадида М.Р.нинг “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ва шу хонадон ошхонасидан олган ошхона пичоғини томорқа томонига отиб юбориб, ўзи билан олиб келган синган пичоқни чўнтагига солиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан фавқулодда жазо чораси - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда уч кишини ўлдирган эркак умрбодга қамалди | Zamon.uz