Қашқадарёдаги уйдан салкам 1 метрли илон чиқди
У ФВВ ходимлари томонидан зарарсизлантирилган.

Кеча, 13 апрель куни соат 09:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга Қарши шаҳар “Мағзон” МФЙ Зиёлилар кўчасида жойлашган уйлардан бирининг ички қисмига илон кириб олганлиги ва уй эгалари яшаш уйига кира олмаётганлиги тўғрисида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаат бўйича шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, фуқаронинг яшаш уйига кириб олган 1 метрга яқин бўлган илон ушланиб, табиатга қўйиб юборилган.







