Оқ уй БМТ ва NATOни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди
Молиялаштириш 2025 йил октябридан 50 фоизга қисқартирилади.

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Давлат департаменти бюджети ва ташқи сиёсат харажатларини кескин қисқартиришни таклиф қилмоқда. Реутерс ва Ассосиатед Пресс хабарларига кўра, АҚШ Маъмурий-бюжет бошқармаси ҳужжатида БМТ ва NATO каби халқаро ташкилотларга молиявий ёрдамни тўхтатиш режалаштирилган.
Молиялаштириш 2025 йил октябридан 50 фоизга, яъни тахминан 30 миллиард долларга камайтирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 10 та элчихона ва 17 та консулликни ёпиш, дипломатлар сонини қисқартириш ва USAID функцияларини Давлат департаментига ўтказиш таклиф этилган. Қисқартиришлар асосан Африка ва Европадаги дипломатик ваколатхоналарга таъсир қилади.
Ҳужжат ҳали лойиҳа даражасида бўлиб, Давлат департаменти ва Конгресс томонидан маъқулланмаган. Оқ уй вакилларининг таъкидлашича, молиялаштириш бўйича якуний қарорлар ҳали қабул қилинмаган. Хорижий ёрдам дастурлари ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги маблағлар ҳам қисқартирилади, фақат ОИТС, сил ва безгакка қарши курашга оз миқдорда маблағ ажратиш режалаштирилган.







