Полша Украинага ёрдам бериб, фойда кўрмоқчи
Мамлакатнинг Киевга нисбатан позицияси ўзгармоқда.

Полша бош вазири Доналд Тускнинг айтишича, Полша энди фақат Украина учун бепул ёрдам берадиган оддий давлат бўлиб қолмайди. Унга кўра, бошқа давлатлар Украинани тиклашдан фойда олаётган бир пайтда, Полша четда қараб туролмайди.
“Биз ёрдам беришда давом этамиз, лекин энди Украинани тиклашда қатнашиб, ўзимиз ҳам фойда кўришни истаймиз”, — деди Туск.
Бу Полшанинг Украинага нисбатан сиёсати ўзгараётганини ва энди ўз манфаатларини ҳам кўзлаётганини англатади.







