Cаломатлик

Саратон билан касалланган аёл ўз дафн маросимида қатнашди

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик уни қўллаб-қувватлади.

Саратон билан касалланган аёл ўз дафн маросимида қатнашди

Хитойлик 30 ёшли Жианг Йи бачадон бўйни саратонига чалинганидан сўнг, ҳаётининг сўнгги босқичига бошқача ёндашди — у ўзининг дафн маросимини олдиндан ташкил қилди ва яқинлари билан видолашди. Шифокорлар унга атиги икки йил умр қолганини айтганидан сўнг, Жианг бу дунёни тарк этмасдан туриб, севган инсонлари билан сўнгги бор кўришишга қарор қилди.

 

Дафн маросими расмий урф-одатларга мувофиқ ўтказилди — Жианг қора кийимда, табутга ётқизилган ҳолда, атрофида эса кўзёш тўкаётган яқинлари турди. Бу маросим унинг ҳаётга бўлган фалсафий ёндашувини ва ўз ҳолатини қабул қилганини кўрсатди.

 

Жианг Йи ўз ҳаракати орқали ҳаётнинг ҳар бир онини қадрлаш, яқин инсонлар билан вақт ўтказиш муҳимлигини эслатиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда кўпчилик уни жасорати ва иродаси учун илиқ фикрлар билан қўллаб-қувватлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Саратон билан касалланган аёл ўз дафн маросимида қатнашди | Zamon.uz