Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Андижондаги саноат ярмаркасига борди

Ҳозирда вилоятда 11 мингдан зиёд саноат корхонаси бор.

Шавкат Мирзиёев Андижондаги саноат ярмаркасига борди

Бу ерда 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.

 

Давлатимиз раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Шу мақсадда ярмаркага Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан масъуллар ва тадбиркорлар таклиф этилган. Улар маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш, кооперация ва савдо-сотиқ масалаларида фикр алмашмоқда.

 

Бугунги кунда Андижон вилоятида 11 мингдан зиёд саноат корхонаси бор. Уларнинг  республика саноатидаги улуши 10 фоиздан юқори.

 

Хусусан, ҳудудда 47 та саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 2,3 триллион сўмлик 1 000 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 18 минг киши иш билан таъминланган. Мазкур зоналарда 2024 йилда 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қарийб 31 миллион долларлик экспорт қилинган. 

 

Бугунги кунда қиймати 1 миллиард долларлик 288  та инвестиция лойиҳаси амалга ошириш жараёнида.

 

Жумладан, бу йил 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.

 

Ўтган йилги ташрифдан сўнг, Олтинкўл туманидан 16 гектар ер ажратилиб, мебелларни кластер усулида ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилган эди. Бу ерда 100 дан ортиқ устахона, 236 та шоурум ва савдо нуқталари жойлашган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Андижондаги саноат ярмаркасига борди | Zamon.uz