17 апрель учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Республикада ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-14, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.








