Ўзбекистон

“Ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозим”

Президент Андижонда йиғилиш ўтказмоқда.

“Ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозим”

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.

 

“Кеча вилоятдаги ишлар билан танишдим, оддий одамлар билан гаплашдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу заминда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб улгурган.

 

Бу – ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси, десак, тўғри бўлади”, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Андижон ҳамма соҳада ислоҳотлар ижросига астойдил киришиб, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришларни тез олиб кираётган ҳудудлардан бири экани таъкидланди.

 

Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлади, 51 та корхона кичикдан ўрта тоифага ўтди, 13 таси йириклашди. Бир йилда 450 минг аҳоли ишли бўлди.

 

Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар объектлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга ошди.

 

“Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди. Одамлар ҳар куни изланиб, янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқаяпти, олдимизга катта-катта масалаларни қўймоқда”, - деди Президент.

 

Шуни ҳисобга олиб, вилоятга қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилиши айтилди.

 

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 16 та шаҳар ва туман ҳокимлари аҳоли ва тадбиркорларни ҳар куни эшитиб, ҳозирги суръатни сақлаб қолиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

 

“Дунёдаги бугунги иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозим”, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозим” | Zamon.uz