Мопед учун гувоҳнома талаби 1 октябргачга чўзилди
Аввалроқ қонун 1 мартдан кучга кириши белгиланган эди.

Скутер ва мопед ҳайдовчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномага эга бўлиш талаби 1 октябрга қадар узайтирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.
Маълумот учун, 2024 йил 8 июлдаги 393-сонли қарорга асосан, 2025 йил 1 мартдан мопед ва скутер бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиниши белгиланган эди.







