Ўзбекистон

Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Конференция маданий алоқаларни чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Бугун, 16 апрель куни Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида “Мақом хонандалиги” кафедраси томонидан Шарқ ва Ғарб анъанавий мусиқасининг умумий ва ўзига хос жиҳатлари, мусиқий жанрлар ва услубларнинг уйғунлашув жараёни, маданиятлараро алоқалар натижасида пайдо бўлган мусиқий янгиликлар ва уларнинг халқ анъаналари билан ўзаро боғлиқлиги, мусиқий анъаналар ўзаро таъсирини кучайтирган омиллар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган “Буюк ипак йўли давлатларида анъанавий мусиқа: Шарқ ва Ғарб маданий алоқалари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

 

Мазкур Халқаро илмий-амалий конференцияда қўйидаги шўбалар бўйича мақолалар қабул қилинди:

 

  • Буюк ипак йўли давлатларида анъанавий мусиқа анъаналар ва жанрлар трансформацияси.
  • Шарқ ва Ғарб халқлари мусиқа маданиятининг ўзаро интегерацияси;
  • Маданиятлараро ҳамкорлик натижасида шаклланган мусиқий инновацион тенденцияларнинг халқ анъаналари билан ўзаро боғлиқлиги.

 

Шунингдек, Халқаро илмий-амалий анжумани доирасида ижрочилик мактабларининг йирик намоёндалари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Илмий-амалий конференция иштирокчилари ўзбек, рус ва инглиз тилларида маъруза қилди. Ушбу Халқаро илмий-амалий конференцияда 60 дан ортиқ турдош Олий таълим муассасалари ҳамда Халқаро экспертлар иштирок этди.

 

 

Шарқ ва ғарб халқларининг анъанавий мусиқа маданиятидаги ўзаро интеграциянинг моҳиятини ва аҳамиятини илмий асосда тадқиқ этиш, мусиқий анъаналар, жанрлар, услубларнинг ўзаро таъсирини таҳлил қилиш ҳамда бу жараённинг маданий ривожланишдаги ўрнини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган мазкур конференция халқаро миқёсда маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, мусиқий меросни сақлаш ва тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади. Конференция мусиқий анъаналар ва ижодий тажрибаларни ўрганиш орқали янги истиқболлар очиб, маданий алоқаларни чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди | Zamon.uz