Тошкентда автомобиль ҳайдовчилари ўртасида можаро юзага келди
Йўлдаги келишмовчилик безориликка айланди.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Юнусобод тумани, 13-мавзеда икки ҳайдовчи ўртасида йўл талашиш ортидан жанжал юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, 1989 йилда туғилган Spark автомобили ҳайдовчиси M.X. ва 2005 йилда туғилган Matiz автомобили ҳайдовчиси S.A. ўзаро тортишиб қолган.
Жанжал вақтида M.X. автомобилидан тушиб, қўлида темир жисм билан Matiz автомобилининг ойналарини синдирган. У, шунингдек, шу темир жисм билан ҳайдовчи S.A.ga ҳам тан жароҳати етказган. S.A. олган тан жароҳати сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.







