Ўзбекистон

“Порошок” ичидан кучли таъсир қилувчи моддалар чиқди

Божхона постида кучли таъсир қилувчи моддалар тўхтатиб қолинди.

“Порошок” ичидан кучли таъсир қилувчи моддалар чиқди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Дўстлик” чегара божхона пости, вилоят давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган айёрона уриниш фош қилинди.

 

Гап шундаки, “Дўстлик” чегара божхона пости орқали мунтазам равишда тижорат мақсадидаги товарларини гўёки шахсий эҳтиёж учун олиб ўтишни ўзига касб қилиб олган 3 нафар фуқаролар бу гал наркокурьерларнинг “тузоғи”га илинишди. 

 

Моддий манфаатдорлик эвазига ушбу шахслар 9 кг оғирликдаги 3 дона “Ariel” кир ювиш кукунини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилиб, мазкур товарлар божхона кўригидан ўтказилди. 

 

Натижада кир ювиш кукуни қадоғи муқаддам очилгани ва унинг ичига аслида “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси жойлангани фош бўлди. 

 

Шу куннинг ўзида тезкор тадбир давом эттирилиб, прегабалинни қабул қилиб олувчи шахсга етказаётган йўловчи ҳам Оҳангарон туманида қўлга олинди. Унинг ёнида  27 кг оғирликдаги 9 дона кир ювиш кукунига ҳам кучли таъсир қилувчи моддалар аралашгани аниқланди.

 

Калаванинг учи тезкор ходимларни Учтепа туманига етаклади. Боиси юқоридаги барча кучли таъсир қилувчи моддалар айнан ушбу тумандаги хонадонлардан бирига келтирилиши керак эди.

 

Шубҳа остига олинган шахснинг ушбу туманда ижарада яшаб келаётган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида бу ерда яширин нарколабаратория ташкил этишга ҳозирлик кўрилаётгани фош бўлди. 

 

Хусусан, қучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаш ва тақсимлаш мақсадида турли жиҳозлар, хомашё ва бўш капсулалар борлиги аниқланди.

 

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирларидан сўнг эртасига “Дўстлик” чегара божхона постида айнан ушбу лабораторияга етказилиши керак бўлган, 20 кг оғирликдаги  2 номдаги кир ювиш кукуни қадоқларига жойланган кучли таъсир қилувчи моддаларнинг навбатдаги партияси ҳам қўлга олинди.

 

Шундай қилиб кўп босқичли тезкор тадбирлар якунида қонунбузар шахслардан жами оғирлиги 56 кг.ни ташкил қилувчи 16 дона кир ювиш кукуни қадоқларига солинган кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилди.

 

Шундан 45 килограмини Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси ташкил этиши аниқланди.  

 

Эслатиб ўтамиз,  1 кг. прегабалин моддасини 33 минг капсулага тақсимлаш мумкин. Демак, юқоридаги ҳолатда салкам 1,5 млн дона капсулага етарли кучли таъсир қилувчи моддалар тарқаб кетилишининг олди олинди. 

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қора бозордаги нархи 40 млрд сўмни ташкил қилади. 

 

Ҳозирда жами оғирлиги 45 кг  “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси далилий ашё сифатида олиниб, божхона органлари томонидан юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.