Тошкентда 17–21 апрель кунлари электр узилиши бўлади
Узилишлар тармоқларни модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.

Олмазор ва Юнусобод туманларида ҳар куни соат 08:00–18:00 оралиғида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳолат “L-DOK-1” ва “L-DOK-2” юқори кучланишли тармоқларини модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.
Электр узилиши мумкин бўлган жойлар:
Олмазор: поликлиника, мактаб ва боғчалар, “Ахил”, “Иброҳим ота”, “Қорасарой” каби маҳаллалар, “Акфа Буилдинг Материалс”, “Ташкент Мебель” каби корхоналар.
Юнусобод: 52-поликлиника, 52 ва 86-мактаблар, “Астаробод”, “Нурмакон”, “Регистон” маҳаллалари, “Санисо Гроуп”, “Махсустранс” ва бошқалар.







