Сиёсат

Трамп Украинага қурол сотишни рад этди

У ҳатто 50 миллиардлик таклифни ҳам қабул қилмади.

Трамп Украинага қурол сотишни рад этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага ҳаттоки пул эвазига ҳам қурол-яроғ етказиб беришдан бош тортди. Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШдан «Патриот» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва юзлаб ракеталарни харид қилиш учун 50 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини билдирган эди. Аммо Трамп бу таклифга салбий жавоб берди.

 

Трамп журналистларга берган интервьюсида шундай деди: “Зеленский доим ракета сотиб олмоқчи. Аммо сиз уруш бошлаётган бўлсангиз, уни ютишга қодир эканингизга ишонишингиз керак. Рақибингиз сиздан 20 баробар кучли бўлса, ва сиз фақат бошқалардан ракета кутаётган бўлсангиз – бу нотўғри ёндашув”. Бу баёнотлар Трампнинг Россия билан музокараларни афзал кўришини яна бир бор кўрсатди.

 

Украинада Трампнинг позицияси кескин норозилик билан кутиб олинди. Мамлакатдаги сиёсий фаоллар ва халқаро кузатувчилар бу қарорни қон тўкилишини давом эттиришга имкон берувчи омил деб ҳисобламоқда. Таҳлилчилар эса Трампнинг бу қарори унинг сайловолди кампанияси ва изоляцион сиёсатга содиқлигини акс эттираётганини таъкидлашмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Беларус стратегик шерикликни йўлга қўйди, қатор ҳужжатлар имзоланди

Томонлар савдо, меҳнат миграцияси, маданият, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан ва бошқа йўналишларни қамраб олган қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Беларус Президентини Ўзбекистонга таклиф этди

Ўзбекистон ва Беларус ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Минскда Ўзбекистон Президенти расмий кутиб олинди

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Ўзбекистон ва Беларус Президентлари Минскда норасмий учрашув ўтказди

Учрашувдa бўлажак музокаралар кун тартиби ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Трамп Украинага қурол сотишни рад этди