Украинада ҳарбий ҳолат муддати яна узайтирилди
Лойиҳа 15 апрель куни парламентга тақдим этилган эди.

Украина Олий Радаси ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини яна уч ойга узайтирди. Янги қарорга кўра, мамлакатда ҳарбий ҳолат 2025 йил 6 августгача амал қилади. Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.
Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш натижасида 357 депутат ҳарбий ҳолатни узайтиришни қўллаб-қувватлади, сафарбарликка эса 346 депутат ижобий овоз берди. Фақатгина Европа Бирдамлиги партиясидан депутат Алексей Гончаренко қарши чиқди.
Президент Владимир Зеленский бу қонун лойиҳаларини 15 апрель куни парламентга тақдим этган эди. Шу тариқа Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати 15 марта расмий равишда узайтирилди. Расмийлар бу чора Россия билан давом этаётган можаро шароитида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур эканини таъкидлашмоқда.







