50 ёшгача қон томир хавфини оширадиган омиллар аниқланди
Аёлларда атипик омиллар инсульт эҳтимолини кескин оширади.

Европалик олимларнинг янги тадқиқотига кўра, 50 ёшгача бўлган одамларда мигрень, буйрак ёки жигар муаммолари, онкологик касалликлар, ҳомиладорликдаги асоратлар ва ҳатто туғма юрак нуқсонлари каби камроқ эътибор қаратиладиган омиллар инсульт хавфини икки баравар оширади.
“Stroke“ илмий журналида чоп этилган тадқиқот мингдан ортиқ бемор маълумотларига асосланган бўлиб, улардан ярми сабаби аниқланмаган ишемик инсультни бошдан кечирган. Натижаларга кўра, классик хавф омиллари (гипертония, холестерин) билан бир қаторда ноанъанавий омиллар айниқса аёлларда кучли таъсир кўрсатган.
Тадқиқотчилар, хусусан, юракдаги туғма нуқсон-очиқ овал тешик (ПФО) мавжуд бўлганларда хавф юқорилигини таъкидлашмоқда. Ҳатто битта шундай атипик ҳолатнинг ўзи ҳам қон томир эҳтимолини 2 баравар ошириши мумкин.
Тадқиқот раҳбари, Хелсинки университети профессори Юсса Путаала, ёш беморларда инсульт сабабини аниқлаш ва шунга қараб индивидуал ёндашувни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.








