Cаломатлик

Табиат билан мулоқот руҳий соғлиқ учун энг яхши восита ҳисобланади

Табиатда сайр қилиш депрессияга қарши курашда самарали эканлиги аниқланди.

Табиат билан мулоқот руҳий соғлиқ учун энг яхши восита ҳисобланади

 

Янги илмий тадқиқотларга кўра, очиқ ҳавода, табиат бағрида ўтказилган вақт инсон руҳий саломатлигига кучли ижобий таъсир кўрсатади — ҳаттоки кўплаб антидепрессант дорилар билан тенг ёки ундан самаралироқ бўлиши мумкин.

 

Олимлар аниқлашича, атиги бир неча соатни дарахтзор, тоғ, сув бўйида ёки шунчаки паркда ўтказиш қуйидаги натижаларга олиб келади:

  • ташвиш ва хавотир ҳолатлари 55 фоизга камаяди
  • депрессия хавфи 51 фоизга тушади
  • ҳаётдан завқланиш ҳисси эса 65 фоизга ошади

 

Мутахассислар инсон мияси ва асаб тизими сунъий дориларга эмас, айнан табиат билан бевосита алоқа орқали тикланишини таъкидламоқда. Айниқса, эрталабки қуёш нури, қушларнинг сайраши, тоза ҳаво — буларнинг барчаси стрессни камайтирувчи табиий “терапия”.

 

Олимлар ҳафтада камида 2–3 марта очиқ ҳавода 1 соат сайр қилиш, телефонсиз, ёлғиз ёки сокин муҳитда вақт ўтказиш, шовқиндан узоқ жойларда юриш, юрак уришини тезлатувчи ҳаракатлар қилиш (масалан, пиёда юриш ёки велосипед)ни маслаҳат беришади.

 

Ушбу тадқиқот руҳий тушкунлик, чарчоқ ва доимий стрессдан азият чекаётганлар учун табиий, арзон ва ён таъсирисиз ечим сифатида қаралмоқда.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Табиат билан мулоқот руҳий соғлиқ учун энг яхши восита ҳисобланади | Zamon.uz