Украина ва АҚШ минерал ресурслар бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади
Ҳозирда томонлар битим матнини якунлаш устида иш олиб бормоқда.

Украина ва АҚШ ер ости бойликлари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолади. Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.
Унга кўра, ушбу келишув Украина инфратузилмасини модернизация қилиш, катта сармояларни жалб этиш ва икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. "Биз Украинани тиклаш учун инвестиция жамғармасини яратишга тайёргарлик кўрмоқдамиз", — деди вазир.
Ҳозирда томонлар битим матнини якунлаш устида иш олиб бормоқда. Меморандум Украина ва АҚШ парламентлари томонидан ратификация қилинганидан сўнг расман кучга киради.







