Сиёсат

Яманда ҳусийлар АҚШни ҳаво ҳужумида айбламоқда

Ҳужум натижасида портда ишлаётган 17 киши ҳалок бўлган.

Яманда ҳусийлар АҚШни ҳаво ҳужумида айбламоқда

AFP агентлиги маълумотига кўра, Ямандаги ҳусийлар АҚШ Қизил денгиз бўйида жойлашган Рас Иса портига ҳаво ҳужумлари уюштирганини маълум қилди. Ҳусийлар вакили Анис Аласабаҳи баёнотига кўра, ҳужум натижасида портда ишлаётган 17 киши ҳалок бўлган, яна 30 нафар инсон жароҳат олган.

 

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) эса бу ҳаво зарбалари ҳусийларнинг ёқилғи таъминотини чеклаш ва ноқонуний даромад манбаларини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилганини таъкидлади. Баёнотда қайд этилишича, ҳусийлар бу манбалар орқали ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида террорчилик фаолиятларини молиялаштириб келган.

 

CENTCOMъга кўра, АҚШ ҳукумати ҳусийларни жорий йил бошида “хорижий террористик ташкилот” деб эълон қилган бўлсада, улар Рас Иса порти орқали ёқилғи етказиб беришда давом этган. Бу эса минтақадаги хавфсизликни янада издан чиқариши мумкинлиги қайд этилмоқда.

 

custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"