Cаломатлик

Яшил бананнинг кутилмаган фойдалари аниқланди

Яшил банан ичак саратонидан ҳимоя қилади.

Яшил бананнинг кутилмаган фойдалари аниқланди

 

Испаниялик шифокор Уилям Ариас яшил бананларнинг саломатликка ақл бовар қилмайдиган фойдалари борлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу мева колоректал саратон хавфини сезиларли даражада камайтиради.

 

Маълум қилинишича, яшил бананлар “чидамли крахмал” деб аталадиган махсус углевод турига бой. Бу модда ингичка ичакда ҳазм бўлмайди, балки тўғридан-тўғри йўғон ичакка ўтади ва у ерда фойдали бактерияларни кўпайтирувчи пребиётик вазифасини бажаради. Натижада, ичак микрофлораси нормаллашади ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатадиган қисқа занжирли ёғ кислоталари ишлаб чиқарилади. Бу эса ҳужайраларни хавфли ўзгаришлардан ҳимоя қилади.

 

Бундан ташқари, яшил бананлар: холестерин даражасини пасайтиришга, 2-тоифа диабетнинг олдини олишга, ортиқча вазнга қарши курашга ёрдам беради.

 

Шифокорнинг фикрича, айнан яшил ёки озгина пишган бананлар энг фойдалиларидир. Чунки тўлиқ пишган бананларга қараганда камроқ шакар ва калорияга эга бўлиб, хун толаси миқдорини юқори даражада сақлаб қолади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Яшил бананнинг кутилмаган фойдалари аниқланди | Zamon.uz