Сиёсат

Зеленский Хитойни Россияга қурол етказишда айблади

Россия тарафида жанг қилган Хитой фуқароси Украинада асирга олинган.

Зеленский Хитойни Россияга қурол етказишда айблади

Украина президенти Владимир Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади. Унинг сўзларига кўра, Украина Хавфсизлик хизмати ва разведка маълумотлари Хитойнинг Россия армиясига порох ва артиллерия воситалари билан ёрдам бераётганини кўрсатмоқда.

 

Зеленский "Интерфакс-Украина" агентлигига берган баёнотида, келгуси ҳафталарда бу борадаги маълумотларни кенгроқ ошкор қилиш режалаштирилаётганини айтди. У, шунингдек, Хитой вакиллари Россия ҳудудида қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланиши мумкинлигига урғу берди.

 

Расмий Пекин эса Россия-Украина урушида бетарафлик позициясини сақлаб келмоқда ва томонларни музокаралар орқали можарони тугатишга чақирган. Хитой Россияга қарши халқаро санкцияларни қўллаб-қувватламаган.

 

Шунингдек, апрель ойининг бошида Россия томонида жанг қилган икки нафар Хитой фуқароси Украина томонидан асирга олингани маълум бўлди. Пекин бу шахслар урушга хусусий шахс сифатида аралашганини ва Хитой расмийлари фуқароларни урушдан тийилишга чақирганини қайд этди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Зеленский Хитойни Россияга қурол етказишда айблади | Zamon.uz